Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди

Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Самарқандда Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ва Венгрия Бош вазири рафиқаси Анико Левай Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева билан учрашишди.
Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан

Учрашув давомида биринчи хонимлар \"Ўзбекистон ранглари\" кўргазмаси ва Самарқанд мусиқали драмма театри “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” спектаклини томоша қилишди.
\"Ўзбекистон ранглари\" кўргазмасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясидаги машҳур асарлар жой олган.
Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан

Кеча биз Самарқанд саммитининг муҳтарам меҳмонлари — Эмине Эрдоған, Меҳрибон Алиева ва Анико Левайни хурсандчилик билан кутиб олдик. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун махсус \"Ўзбекистон ранглари\" кўргазмаси ташкил этилди. Экспозиция меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва ҳайратлантирди”, дея ёзади Саида Мирзиёева.

Кўргазмада биринчи хонимларга \"Avant-Garde Orientlists\" китоблари совға қилинди. Биринчи хонимлар учун экскурсияни Савиций номидаги Нукус саъат музейи директори Москвадаги \"Шарқ музейи\" етакчи мутахассиси Тигран Мкртычев ўтказди.
Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Scala Publishers ҳамда Assouline Publishing нашриётига қарашли “Avant-Garde Orientlists\" ва \"Russian Avant-garde томонидан чоп этилган рисолаларининг тақдимоти Рус импрессионизми музейида ҳам бўлиб ўтганди.
Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Ўзбекистон ранглари кўргазмаси
© Туркия Президентининг матбуот хизмати

Мазкур китобларда И.В. Савитский номидаги Нукус Давлат санъат музейи сара тўпламларининг энг ёрқин экспонатлари акс этган.
Биринчи хонимлар “Ўзбекистон ранглари" расмлар кўргазмасини томоша қилишди
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.