Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Истеъдод ирсийми? Бу савол кўп ҳолларда санъаткор оилаларга қараб бериладиган энг тўғри савол бўлса керак. Ўзбекистон санъат оламида бир-бирига қариндош бўлган машҳур шахслар кўплаб учрайди. Улардан айримлари саҳнада, бошқалари эса камера ортида томошабинни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Зокировлар сулоласи: Жавоҳир ва Оҳиста

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбекистон халқ артистлари Гавҳар Зокирова ва Жамшид Зокиров нафақат ўз даврининг машҳур актёр ва актрисаларидан бўлган, балки мустаҳкам ижодий мерос ҳам қолдирган. Уларнинг фарзандлари — Жавоҳир Зокиров актёр, хонанда ва илк поп-рок йўналишидаги гуруҳ асосчиларидан бири. Синглиси Оҳиста Жамшид эса дизайнер ва мусиқачи сифатида танилган. “ДалаҲаст” гуруҳи асосчиси бўлган Оҳиста ижодида руҳий сокинлик ва ҳис-туйғулар чуқур акс этган.

Севара Назархон ва Қундузхон Абдуллаева: саҳнада ва эфирда

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли хонанда Севара Назархон ҳамда “Севимли” телеканали бошловчиси Қундузхон Абдуллаева — холаваччалар. Улардан бири мусиқий саҳнани забт этган бўлса, бошқаси телевидение орқали минглаб томошабинларнинг қалбидан жой олган.

Алишер Файз ва Хуршид Турдиев: ака-ука санъаткорлар

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Яна бир истеъдодли жуфтлик — Алишер Файз ва унинг укаси Хуршид Турдиев. Алишер Файз ўзининг самимий тароналари билан машҳур бўлса, укаси ҳам акасидан қолишмайди: турли маданий тадбирларда фаол иштирок этади, хонандалик борасида мустақил йўл танлаган.

Раъно Шодиева ва Рахшона Маҳмудова: она-қиз ижоди

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбек саҳнасининг забардаст актрисаси, хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева — ўзининг кўплаб образлари орқали томошабиннинг қалбидан чуқур ўрин олган. Унинг қизи Рахшона Маҳмудова эса санъат ва медиа соҳасини бирлаштирган ижодкор. У “Ўтов” ва “Новда” фильмларидаги роллари билан танилган, ҳозирда эса YouTube\'да “Ошхона Талк” лойиҳасини олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.