Шаҳзода Муҳаммедовани “Ёлғон асираси” қаҳрамонига айлантиришди

Шаҳзода Муҳаммедовани “Ёлғон асираси” қаҳрамонига айлантиришди

Шаҳзода Муҳаммедовани “Ёлғон асираси” қаҳрамонига айлантиришди
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеоси билан мухлислар эътиборини тортди. Унда у машҳур “Ёлғон асираси” сериали қаҳрамонига ўхшаш образда намоён бўлди.

Шаҳзода видео остида қизиқарли изоҳ қолдириб, ушбу образ болалик хотиралари билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, мексикалик актриса Габриела Спаниc — онаси билан тенгдош бўлиб, у ижро этган “Ла Усурпадора” сериали Шаҳзоданинг болаликдаги энг севимли фильмларидан бири бўлган.

Шаҳзода Муҳаммедовани “Ёлғон асираси” қаҳрамонига айлантиришди

Актриса яна бир қизиқарли фактни ҳам очиқлади: икки йил аввал Габриела Спаниc Instagram орқали Шаҳзодага обуна бўлган. Бу ҳолат уни жуда қувонтирган.

— Ўйлайманки, ўзбек актрисаси ижросидаги ушбу пародия уларга ҳам ёқади, — дея ёзади Шаҳзода.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.