Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Суратга олиш жараёни – катта меҳнат, вақт ва маблағ талаб қиладиган машаққатли жараёндир. Айниқса, гап тарихий лойиҳалар ёки ноёб табиат манзаралари ҳақида кетса. Либослар, декорациялар, грим, реквизитлар ва бутун биноларни тиклаш ҳамда қайта таъмирлаш анча қимматга тушади. Қуйида турк киносининг энг қиммат лойиҳалари ва уларнинг ижодкорлари нима учун шунча маблағ сарфлагани ҳақида сўз юритамиз.

“Алвон ғунчалар”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Мазкур сериалда Марям ва унинг қизи Зайнабнинг исломий тариқатдаги ҳаёти ҳамда диний жамоанинг шафқатсиз қонун-қоидалари ҳақида ҳикоя қилинади. Реквизит ва декорацияларни ҳисобга олганда, биринчи қисмнинг ўзи 370 минг долларга тушган. Шу билан бирга, диндор аҳоли бундан ғазабланган: сериал давлатнинг диний асосларини очиқдан-очиқ танқид қилгани учун исломофобияда айбланган ва эфирга узатган ФОХ телеканали 275 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, сериалнинг 47 қисми учун сарфланган маблағ 8 млн 627 минг доллардан сал камроқ.

“Эртуғрул”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Беш фасл, 150 қисм — Буюк Усмонли империясининг барпо этилиши ҳамда Византияликларга қарши курашда ёрдам бериш учун Марвдан Анатолияга 400 отлиқ билан келган Усмон I нинг отаси Эртуғрулнинг таржимайи ҳоли ҳақида тарих. “Тирилиш: Эртуғрул” сериали беш йил давомида намойиш этилган бўлиб, ҳар бир фасл катта сармоя талаб қилган. Биргина оммавий саҳналар, пиротехника, каскадёрлар иштирокидаги жанглар ва тарихий либосларнинг ўзи миллионлаб долларга тушган. Ҳар бир қисм учун ўртача 74 минг доллар сарфланган, яъни сериал учун деярли 12 млн 325 минг доллар харажат қилинган. Ҳатто отларнинг ҳимоя совутлари ҳам тарихий манбалар асосида қўлда ясалган.

“Муҳташам юз йил”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Томошабинларни турк кинематографи билан таништирган жаҳоншумул хитни суратга олиш ижодкорларга 1 млн 800 минг долларга тушган. Харажатларнинг асосий қисми либослар, тақинчоқлар ва декорацияларга кетган. Кийимлар қимматбаҳо матолардан тикилиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Ҳозирда бу либослар сериалга бағишланган музейда сақланмоқда. Асосий саҳналар учун махсус кичик шаҳар-декорация барпо этилган. Ушбу майдоннинг бир қисми сайёҳларни жалб қилиш учун сақлаб қолинган. Турклар султон Сулаймон тарихини, гарчи хато ва номувофиқликлар бўлса-да, синчковлик ва катта меҳр билан ҳикоя қилган. Сарфланган маблағлар ўзини оқлаган. Халит Эргенч эса юлдузли лойиҳадан ҳамон даромад олиб келмоқда: у сериалнинг хорижга сотилишидан фоиз олган.

“Отатурк 1881-1919”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Туркия Республикасининг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк ҳаёти ҳақидаги тарихий сериал ҳам тафсилотларга алоҳида эътибор билан суратга олинган. Уни суратга олиш билан Дисней+ компанияси шуғулланган ва бунга жами 8 млн доллар сарфланган. Бу харажатлар актёрлар ва суратга олиш гуруҳи гонорарлари, йўлдош харажатлар ҳамда энг катта модда – либослар, декорациялар, қурол-яроғ ва гримни ўз ичига олган.

“Ҳовли”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

“Ҳовли” сериали одатий турк сериалларига умуман ўхшамайди. Унда чигал севги қиссаси, тараққийпарварлар ва консерваторларнинг кураши йўқ, аксинча, қамоққа тушган аёллар тақдири ҳикоя қилинади. Продюсерлар сериалнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, ҳар бир қисм учун тахминан 50 минг доллар сарфлашган. Лойиҳа 44 қисм давом этганига қарамай, танқидчилар уни илиқ кутиб олмади. Асосий эътирозлар шафқатсизлик билан боғлиқ эди: назоратчилар жаллод, қамоқхона ҳақиқий қийноқхона сифатида тасвирланган. 2025 йилда лойиҳанинг учинчи мавсуми эълон қилинди, лекин суратга олиш ишлари ҳали бошланмади.

“Олис шаҳар”

Энг қиммат турк сериаллари ва уларнинг ажойиб ҳикояси

Бева қолган Аля ва унинг ўғлининг оғир ҳаёти ҳақидаги кескин драма тарихий сериал эмас. Бироқ ижодкорлар унга ҳам катта масъулият билан ёндашган: Мардиндаги биноларнинг олд қисмини қайта тикланган, маҳаллий ҳунармандлардан ноёб либослар ва тақинчоқлар харид қилинган, ҳар бир тўппонча махсус буюртма асосида ясалган, Жиҳаннинг машинаси дала ва нотўғри йўллардаги қувиш саҳналари учун такомиллаштирилган, ишонарли чиқиши учун эса автомобилларни ҳақиқатан ҳам портлатганлар. “Олис шаҳар”нинг ҳар бир қисми 50 минг долларга тушган. Ҳозирга қадар сериалнинг икки мавсуми ва 54 қисми суратга олинган, демак, тайёргарлик босқичидаги сарф-харажатларсиз камида 2 млн 700 минг доллар сарфланган. Хонанда Сезен Аксу “Де Мардин” қўшиғи учун салкам 50 минг доллар гонорар олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.