Бобур Йўлдошев: “Ҳеч қачон бойиб кетишни орзу қилмаганман”

Бобур Йўлдошев: “Ҳеч қачон бойиб кетишни орзу қилмаганман”

Ўзбек маҳоратли актёри Бобур Йўлдошев интервьюда молиявий шукроналик ва ҳаётий қадриятлар ҳақида фикрларини билдирган. Унинг айтишича, у ҳеч қачон бойиб кетишни хоҳламаган ва молиявий юксалиш унинг мақсади бўлмаган.

“Етмаган нарсамдан етганим кўпроқ, шунинг учун ишсиз қолиб кетмаслигим керак бўлди. Миллионермасман, миллионер бўлишни хоҳламаганман. 6 йилдан бери битта телефон ишлатаман. Кўпчилик молиявий етишмовчиликлардан нолийди, нима етишмаяпти — овқатми? Битта одамларни нималар кечираётганини солиштириб кўринглар, шунда бу баҳона эканини англайсизлар,” — дея тушунтиради Йўлдошев.

Актёр ҳаётий қадрият ва шукроналикни қадрлашга чақиради, инсонларнинг моддий етишмовчиликлар билан баҳслашишидан кўра, мавжуд нарсаларга миннатдор бўлиш муҳимлигини таъкидлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.