Блогер Бобур Мансуров давлат мукофоти билан тақдирланди

Блогер ва актёр Бобур Мансуров 15 апрель — “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У Instagram орқали фаолият юритиб, турли вайнлар ва юморли видеолар билан танилган ижодкор ҳисобланади. Шу билан бирга, у Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик йўналишини тамомлаган.
Мукофотни қабул қилгач, у миннатдорлик билдириб, келгусида кино ва театр соҳасида янада йирик лойиҳалар устида ишлаш нияти борлигини айтди.
Шунингдек, ушбу мукофот яна 50 нафар маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳам топширилди. Улар орасида бир қатор машҳур актёр ва санъаткорлар бор.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













