“Ким экан?” кўрсатувида ҳаяжонли лаҳза: Ёрқинхўжа онасини дарҳол таниди

“Ким экан?” кўрсатувида ҳаяжонли лаҳза: Ёрқинхўжа онасини дарҳол таниди

“Ким экан?” кўрсатувининг навбатдаги сони томошабинларга яна бир таъсирли ва меҳрга бой лавҳани тақдим этди. Унда хонанда Ёрқинхўжа Умаров ниқоб ортида турган инсонни ҳеч қандай қийинчиликсиз таниб олди.

Энг қизиғи, санъаткор онаси Зоҳида Умарова ни юзини кўрмасдан туриб ҳам ҳаракатлари, қилиқлари ва ўзига хос ўйин-кулгилари орқали ҳис қилди. Бу эса студиядагилар ва мухлисларда катта ҳаяжон уйғотди.

Кўрсатув давомида фарзанд ва она ўртасидаги кучли меҳр, қалб яқинлиги яна бир бор намоён бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ушбу ҳолатни илиқ фикрлар билан қарши олиб, “Она ва фарзанд қалби доим боғлиқ бўлади”, дея изоҳ қолдирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.