"Forbes" рейтинги бўйича энг қиммат аёл хонанда Кэти Перри деб қайд этилди

"Forbes" рейтинги бўйича энг қиммат аёл хонанда Кэти Перри деб қайд этилди
“Forbes” журнали эълон қилган дунёнинг энг қиммат аёл хонандалари рўйхатида Кэти Перри биринчи ўринни эгаллади.

Хонанда бунга “Witness: The Tour” концерти давомида 83 млн доллар маблағ йиғиб эришди. Ўтган йили у мазкур рўйхатда тўққизинчи ўринда қайд этилган эди.

80 млн АҚШ доллари ишлашга муваффақ бўлган Тейлор Свифт рўйхатда иккинчи ўринни олди. “Forbes”га кўра, бу йил хонандага асосий даромадни унинг “Reputation” альбоми келтирган.
"Forbes" рейтинги бўйича энг қиммат аёл хонанда Кэти Перри деб қайд этилди
Учинчи ўрин эса қўшиқчиликдан бир йил давомида 60 млн доллар ишлаган Бейонсега насиб қилган.
"Forbes" рейтинги бўйича энг қиммат аёл хонанда Кэти Перри деб қайд этилди
Рўйхатнинг биринчи ўнталигидан Pink, Леди Гага, Женнифер Лопес, Рианна, Хелена Фишер, Селин Дион ва Бритни Спирс каби эстрада юлдузлари ҳам жой олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.