Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосалар танқидга учради (фото)

Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосалар танқидга учради (фото)
Россия эстрадасининг таниқли вакили Филипп Киркоров Тошкентда концерт берди. Ижтимоий тармоқларда концертда тасвирга олинган ва унда саҳнага чиққан раққосаларнинг суратлар тарқалди. Мазкур суратлар турли танқидларга ва муносабатларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосалар танқидга учради (фото)
Фото: Sputnik

Нашрнинг ёзишича, мухлислар икки томонга бўлинган. Бир томондан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар концерт «энг яхши шоу» деган изоҳлар ёзаётган бўлса. Иккинчи томондан айримлар раққосаларнинг очиқ либослари юзасидан танқидий изоҳлар қолдирмоқда.
Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосалар танқидга учради (фото)
Фото: Sputnik

Хабар берилишича, Россия эстрадаси юлдузи биринчи навбатда Юлдуз Усмонова билан учрашган.

«Бугун Тошкентда The Best шоу! Концертдан олдин менда Ўзбекистон афсонаси ва буюк хонанда билан муҳим учрашув бўлди», — деб ёзган хонанда ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосалар танқидга учради (фото)
Фото: Sputnik

Нашр концерт юзасидан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг турли мазмундаги изоҳларини келтириб ўтган.
- «Бундай концертга рухсат берганга уят»;
- «Бу шунчаки халқимизнинг урф-одатлари ва маданиятига тупуриш»;
- «Humo Arena — бу болалар майдончаси. Маданият вазирлиги қаерга қараяпсизлар?».

Бу концерт ҳақида ижобий фикрлар билдирганлар ҳам бор:
- «Сиз билан ҳар доим ажойиб шоу!»;
- «Жуда зўр. Бутун оиламиз билан бўлдик, бутун оқшом Киркоров хитларга рақс тушдик. Бундай концерт учун раҳмат!».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.