"Барселона" Левандовскига берган ваъдасини бажарса, миллионлар "оқиб келади"

"Барселона" Левандовскига берган ваъдасини бажарса, миллионлар "оқиб келади"
\"Diario Sport\" нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби Роберт Левандовски билан янги мавсумда 9-рақам остида тўп тепиш борасида оғзаки келишувга эришган.

\"Кўк-анорранглилар\" польяк номи ёзилган либосларни тижорийлаштириш керак, деб ҳисобламоқда. Клуб мазкур жараёндан 20 миллион евродан ортиқ фойда кўришни режалаштирган.

Ўтган мавсумда Мемфис Депай 9-рақам остида ҳаракат қилди. Айни вақтда \"кўк-анорранглилар\" уни сотиш истагида бўлса ҳам, нидерландиялик ўйинчи ҳамон жамоасини ўзгартирмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.