Шомуродовнинг агенти легионеримизнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Сўнгги пайтларда Элдор Шомуродовнинг \"Рома\"дан кетиши борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Россиянинг \"Metaratings\" сайти легионеримизнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан боғланиб, миш-мишларга изоҳ сўради.
\"Трансфер ойнаси вақтида турли хил вариантлар бўлиши табиий. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: Элдор - \"Рома\" футболчиси. Қолган барчаси ОАВ тарқатган тахминлар, холос. Ўзгариш бўлиши мумкин, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман\", - деди Мўминов.
Аввалроқ, Шомуродовга А Сериянинг бошқа жамоалари ва Россия Премьер лигасидан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.
27 ёшли легионеримиз \"бўрилар\" сафига ўтган мавсум аввалида \"Женоа\"дан бориб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 39 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Трансфер ойнаси вақтида турли хил вариантлар бўлиши табиий. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: Элдор - \"Рома\" футболчиси. Қолган барчаси ОАВ тарқатган тахминлар, холос. Ўзгариш бўлиши мумкин, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман\", - деди Мўминов.
Аввалроқ, Шомуродовга А Сериянинг бошқа жамоалари ва Россия Премьер лигасидан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.
27 ёшли легионеримиз \"бўрилар\" сафига ўтган мавсум аввалида \"Женоа\"дан бориб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 39 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













