Осиё чемпионати. Ўзбекистон Баҳрайнни тор-мор этди

Фото: ЎФА
Дастлабки икки турда Туркманистон ва Тожикистонни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал этишга улгурган Ўзбекистон миллий жамоаси 3-турда Баҳрайнга қарши саф тортди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари расмиятчилик учун ўтказилган баҳсда ҳам рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди – 6:1.
Шу тариқа, вакилларимиз юз фоизлик натижа – 3 ўйинда 9 очко жамғариб В гуруҳи ғолиби сифатида чоракфиналга йўлланма олишди. 2-ўрин билан эса Тожикистон кейинги босқичга йўлланма олди. Баҳрайн ва Туркманистон 1 очко билан сўнгги ўринларда қолишди. Вакилларимиз 1/4 финалда А гуруҳининг 2-ўрин соҳибига қарши саф тортишади.
Осиё чемпионати
«B» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон – Баҳрайн – 6:1
Голлар: Э.Тўлқинов 6, А.Усмонов 20, 30, М.Одилов 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов 27 – Ҳасан Али 35.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Дастлабки икки турда Туркманистон ва Тожикистонни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал этишга улгурган Ўзбекистон миллий жамоаси 3-турда Баҳрайнга қарши саф тортди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари расмиятчилик учун ўтказилган баҳсда ҳам рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди – 6:1.
Шу тариқа, вакилларимиз юз фоизлик натижа – 3 ўйинда 9 очко жамғариб В гуруҳи ғолиби сифатида чоракфиналга йўлланма олишди. 2-ўрин билан эса Тожикистон кейинги босқичга йўлланма олди. Баҳрайн ва Туркманистон 1 очко билан сўнгги ўринларда қолишди. Вакилларимиз 1/4 финалда А гуруҳининг 2-ўрин соҳибига қарши саф тортишади.
Осиё чемпионати
«B» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон – Баҳрайн – 6:1
Голлар: Э.Тўлқинов 6, А.Усмонов 20, 30, М.Одилов 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов 27 – Ҳасан Али 35.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













