Элдор Шомуродов январда Италиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов январда Италиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов январь ойида «Торино»га ўтиши мумкин.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, Турин клуби ўзбекистонлик футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Элдорнинг ўзи ҳам қишда Рим жамоасини тарк этишга тайёр экани айтилмоқда.

Шомуродов жорий мавсум А Серияда 3 та ўйинда майдонга тушган.

Ёзда ҳам Элдорга «Торино»дан қизиқиш бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Болонья», Туркиянинг «Бешиктош» ва «Трабзонспор» жамоалари ҳам ўзбекистонлик футболчини ўз сафида кўришни хоҳлаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.