Саудия Арабистони Қироли эртанги кунни дам олиш куни деб эълон қилди

Саудия Арабистони Қироли эртанги кунни дам олиш куни деб эълон қилди
Бугун ЖЧ-2022 доирасида Саудия Арабистони илк турда Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Саудия Арабистони аҳли учун ҳақиқий байрам бўлиши кутилмоқда.

Чунки саудияликлар ғалабани нишонлаш учун Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдул-Азиз ал-Сауд эртанги чоршанба кунини мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилди.

Саудия Арабистони ЖЧ-2022даги кейинги учрашувларини 26 ноябрь куни Польшага қарши, 1 декабрь куни эса Мексикага қарши ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.