Бугун Баҳодир Жалолов Ўзбекистон чемпионатида рингга кўтарилади

Бугун Баҳодир Жалолов Ўзбекистон чемпионатида рингга кўтарилади
Хабар бериб ўтганимиздек, 8-14 декабрь кунлари Тошкентдаги \"Юнусобод\" спорт комплексида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу сафарги чемпионатда бир қатор номдор боксчилар иштирок этмоқда.

Бугун чемпионат старт олади ва соат 17:00 да очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг илк кунидаёқ жаҳон ва Осиё чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолиби, сурхондарёлик Баҳодир Жалолов Хоразм вилояти вакили Жамшид Худойбергановга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг таҳмиман 18:00 дан сўнг старт олади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа жанглари 14:00 дан бошланади ва Узрепорт ТВ канали орқали намойиш этилади.
Бугун Баҳодир Жалолов Ўзбекистон чемпионатида рингга кўтарилади
Бугун Баҳодир Жалолов Ўзбекистон чемпионатида рингга кўтарилади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.