Гвардиола ЖЧ-2022 да ким ғолиб бўлишини аввалдан билган

Гвардиола ЖЧ-2022 да ким ғолиб бўлишини аввалдан билган
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес “Манчестер Сити”даги устози Хосеп Гвардиоланинг ЖЧ-2022 бўйича қилган башорати ҳақида гапирди.

- “Манчестер Сити”даги илк кунларимдан бирида Пеп, Родри ва португалиялик футболчилар жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоаларни муҳокама қилишарди. Мен жим қолдим.

Улар Португалия, Франция ҳақида гапиришди. Пеп эса: \"Биласизми, кимда энг яхши имконият бор?\" Кейин эса менга ишора қилди
, - дейди 22 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Альварес мундиалнинг 7 та ўйинида рақиблар дарвозасига 4 та гол урди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.