Роббен: Гвардиола қўл остида янада кучайдим


Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шаънига илиқ сўзларни келтирди.
«Одатда киши 30 ёшга етганда, аста-секин ортга кетяпман, деб ўйлайди. Бироқ менда ҳали ниманидир ўрганиш иштиёқи баланд. Гвардиола мени янада кучлироқ футболчига айлантирди.
У нафақат жамоамий ўйинни кучайтиради, балки ундан индивидуал ўйин элементларини ҳам ўрганиш мумкин», — дейди Роббен.
Эслатиб ўтамиз, Роббен айни пайтда 16та гол билан Германия чемпинати тўпурари бўлиб турибди.
Манба: www.uff.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













