Роналду "Инстаграм"да "Ан-Наср"даги дебюти ҳақида пост қолдирди

Роналду "Инстаграм"да "Ан-Наср"даги дебюти ҳақида пост қолдирди
Саудия Арабистони чемпионати 14-туридан ўрин олган беллашувни \"Ан-Наср\" ўз майдонида \"Ал-Иттифоқ\" клубига қарши ўтказди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол бразилиялик легионер Андерсон Талиска томонидан урилди.

Учрашувдан кейин риёдликлар сафида дебют қилган Криштиану Роналду \"Инстаграм\"даги саҳифасида пост қолдирди.

\"Биринчи ўйин, биринчи ғалаба - яхши уддаладик, йигитлар! Ақл бовар қилмас даражада қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман\", - дея ёзиб қолдирди Криштиану.
Роналду "Инстаграм"да "Ан-Наср"даги дебюти ҳақида пост қолдирди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.