А Серия. "Специя" сенсацион тарзда "Интер"ни мағлуб этди

А Серия. "Специя" сенсацион тарзда "Интер"ни мағлуб этди

А Серия 26-туридан ўрин олган \"Специя\" - \"Интер\" баҳси якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида кучли рақибдан устун келди.

Дастлаб, Шомуродов ўрнига захирадан майдонга тушган Мальдини 55-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 82-дақиқада ўтиб бораётган бир пайтда Лукаку пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, аниқроғи, 86-дақиқада \"Специя\" ҳам 11 метрли жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди ва Нзола пенальтини голга айлантирди.

Очколари сонини 24 тага етказиб олган специяликлар 17-поғонани банд этиб турибди. \"Нерадзуррилар\" мағлубиятга қарамай, 2-ўринда қолди.

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 2-тайм аввалида захирага олинди.

Специя – Интер 2:1

Голлар: Мальдини (55, 1:0), Лукаку (84-пен, 1:1), Нзола (86-пен, 2:1).

Специя – Дронговски, Амьян, Николау, Кальдара, Ампаду, Висьневски, Бурабия, Журковски (Экдаль, 46), Агудело (Коваленко, 67), Шомуродов (Мальдини, 46; Висниевски, 90), Нзола, Жаси (Феррер, 81).

Интер – Ханданович, Дармиан (Карбони, 80), Д`Амброзио (Думфрис, 66), Ачерби, Бастони, Гозенс (Димарко, 66), Мхитарян (Джеко, 66), Брозович, Барелла (Чалханоглу, 66), Лукаку, Мартинес.

Огоҳлантириш: Жаси (6), Кальдара (12), Николау (71).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.