Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Мана бугун давлатимиз раҳбарининг \"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси хамда юртимизда умумхалқ Навруз байрами муносабати билан ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўртасида \"Спортни сев, спорт билан яша\" шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича Бюро директори кубоги бўлиб ўтказилди.

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Ушбу мусобақа дастлаб, Бюронинг ҳудудий бошқармаларида туман-шаҳар бўлимлари миқёсида ўтказилиб, улардан саралаб олинган ғолиб жамоалар ходимларидан таркиб топган Бюронинг 14 та ҳудудий бошқарма терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 13-17 март кунлари саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Ва ниҳоят бугун 18 март куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилояти бошқармалари терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб бордилар ва финалга Бюронинг Фарғона ва Тошкент вилояти бошқармаси терма жамоалари чиқдилар.

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Муросасиз кечган финал ўйинида Тошкент вилоятилик Бюро ходимларининг қўли баланд келиб, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ғалаба қозонган жамоаларга Бюро директори томонидан соврин ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар Бюро ходимлари учун аньанага айланиши ва келгусида ҳам юқори даражада ташкил этиб борилиши белгиланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.