Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Бразилия, Сенегал ва Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Бразилия, Сенегал ва Ироқ билан ўйнайди

Шу йилнинг март ойида юртимизда ташкил этилган U-20 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритиб, жаҳон чемпионатига йўл олганди.

Маълум бўлишича, кичик мундиалга тайёргарлик кўриш учун ҳамюртларимиз Испанияда бўладиган турнирда иштирок этади. 15-27 апрель кунларига белгиланган мусобақада Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан ташқари, финалдаги рақибимиз Ироқ, Бразилия, Сенегал ва Доминикан Республикаси қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май-июнь ойлари Индонезияда ўтказилиши керак бўлган жаҳон чемпионати айрим сабабларга кўра бошқа давлатга кўчирилиши расман эълон қилинганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.