Иван Бошкович “Сўғдиёна” бош мураббийига айланди

Иван Бошкович “Сўғдиёна” бош мураббийига айланди
\"\"
Фото: ПФЛ

Черногориялик мураббий Иван Бошкович “Сўғдиёна” бош мураббийига айланди. Бу ҳақида Жиззах клуби матбуот хизмати маълум қилди. Бошкович “Сўғдиёна” билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Иван Бошкович 1982 йил Черногорияда таваллуд топган. Мутахассис фаолияти давомида “Huai Thalaeng United” жамоасида ёшлари мураббийи, “Лампанг” клубида эса ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Ундан ташқари “Бунёдкор У-19”, “Бунёдкор-2” жамоаларида ҳам фаолият олиб борган. 2022 йилда “Бунёдкор”да бир муддат ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” “Навбаҳор”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Ёрқин Назаровни истеъфога чиқарган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.