Ўзбекистонлик футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди
\"\"
Фото: “Пахтакор”

Ўзбекистонлик футбол мураббийи Виктор Жалилов 7 май куни 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Жалилов узоқ йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бош мураббий ва директор лавозимларида фаолият юритган.

Мутахассис “Пахтакор” ва “Навбаҳор” билан 1996 ва 2002 йилларда Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, тўрт марта мамлакат кубогига эга чиққан (1995, 1997, 2001/02, 2009). Жалилов уч марта (1996, 2002, 2005) Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Мураббий шунингдек, “Политотдел” (“Дўстлик”), “Навбаҳор”, “Машъал”, “Динамо Самарқанд” клублари ва Ўзбекистон У-22 терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.