Бокс. ЖЧ-2023. Абдумалик Халоков австралиялик рақибини ишончли ҳисобда енгди

Бокс. ЖЧ-2023. Абдумалик Халоков австралиялик рақибини ишончли ҳисобда енгди

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

- 57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков австралиялик Сериор Чарлига қарши рингга чиқди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилди.

Биринчи раундда ҳакамлар Абдумаликнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Абдумалик иккинчи раундда ҳам устунликка эришди - 5:0.

Учинчи раундда ҳакамлар 4:1 ҳисобини қайд этишди. Якуний натижа 5:0 ҳамюртимиз фойдасига.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.