Бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этади

Бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этади
\"\"
Фото: Бокс федерацияси

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган жанглар 12 май, жума куни бўлиб ўтади. Мазкур босқичгача етиб келган 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

Қуйида жангларнинг бошланиш вақти билан танишинг:

  • -54 кг: Ойбек Жўраев – Дмитрий Двали (Россия), (14:45 дан сўнг);
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Мишеелт Баттумур (Мўғулистон), (15:45 дан сўнг);
  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев – Вандерлей Перейра (Бразилия), (16:00 дан сўнг);
  • -92 кг Лазизбек Муллажонов – Муслим Гажимагомедов (Россия), (17:00 дан сўнг);
  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов – Мартин Молина (Испания), (18:15 дан сўнг);
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков – Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғизистон), (18:45 дан сўнг);
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Хованец Бачков (Арманистон) (19:00 дан сўнг);
  • -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Вандерсон Де Оливейра (Бразилия), (19:45 дан сўнг);
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов – Аюб Гадфа Дрисси (Испания), (20:45 дан сўнг).

Жангларни UzReport телеканалида, шунингдек, IBА\'нинг расмий сайти орқали томоша қилиш мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.