Дзюдо. Диёра Келдиёрова халқаро турнирда бронза медални қўлга киритди

Дзюдо. Диёра Келдиёрова халқаро турнирда бронза медални қўлга киритди

Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор Катта дубулға турнирининг биринчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова иштирок этди ва ўз ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.

-52 кг вазн тоифасида курашган Диёра бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди. Ушбу натижа орқали ўзбекистонлик спортчи жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўйди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.