Херардо Мартино “Интер Майами” бош мураббийига айланди

Херардо Мартино “Интер Майами” бош мураббийига айланди
\"\"

Американинг “Интер Майами” жамоаси аргентиналик мураббий Херардо Мартино билан шартнома имзолади.

60 ёшли мутахассис аввал ҳам MLS да ишлаган ва “Атланта” билан биргаликда 2018 йилда чемпионликни қўлга киритган.

Мартино жамоага янги қўшилган Лионель Месси ва Серхио Бускетс билан “Барселона”да 2013/14 йилги мавсумда бирга ишлаган. Мураббий, шунингдек, Аргентина терма жамоасини 2014 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.