ФИФА янги офсайд қоидасини тасдиқлади

ФИФА янги офсайд қоидасини тасдиқлади
Энди ҳужум қилаётган ўйинчининг тана қисми охирги ҳимоячи билан бир чизиқда турса, офсайд бўлмайди.

\"\"

Янги концепцияга биноан, тўп узатилаётган вақтда ҳужум қилаётган ўйинчининг бутун танаси ҳимоячидан кўра рақиб дарвозасига яқинроқ бўлгандагина ўйиндан ташқари ҳолат ҳисобланади.

Бошқача қилиб айтганда, ҳужум қилаётган футболчи танасининг маълум қисми охирги ҳимоячига тўғри келса, ўйиндан ташқари ҳолат ҳисобланмайди.

Қоидаларнинг ўзгариши футболни янада жўшқин ва томошабоп бўлишига ҳисса қўшади, деб ҳисобланмоқда.

Ушбу ўзгаришлар аллақачон IFAB йиғилишларида муҳокама қилинган. Дастлаб, у Швеция, Италия ва Нидерландиянинг қуйи дивизионларида синовдан ўтказилади.

\"\"

Масалан, расмдаги вазият офсайд ҳисобланмайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.