Қашқадарёлик Асила Мирзаёрова жаҳон чемпиони бўлди!

Қашқадарёлик Асила Мирзаёрова жаҳон чемпиони бўлди!

Хабар берганимиздек, бугун Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Қувонарлиси, аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.

Қашқадарёлик Асила Мирзаёрова жаҳон чемпиони бўлди!

Эътиборлиси, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби ҳисобланган Асила Мирзаёрова жаҳон чемпионатидаги ушбу натижаси орқали келгуси йил Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни ҳам қўлга киритди.

Бу пара енгил атлетикачиларимиз орасида Париж-2024 Паралимпия ўйинлари учун илк лицензия ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.