Расман: Элдор Шомуродов ижара асосида “Кальяри” клубига ўтди

Расман: Элдор Шомуродов ижара асосида “Кальяри” клубига ўтди
\"\"
Фото: “Кальяри”

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиради.

Римнинг “Рома” клуби Шомуродовнинг ижара асосида А Серия жамоасига ўтганини тасдиқлади. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Шомуродов 2021 йилда “Женоа”дан “Рома”га ўтган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Специя” таркибида ижарада ўтказди ва А Сериянинг 16 ўйинида битта голга муаллифлик қилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.