Тожикистонлик Муин Ғофуров Саид Нурмагомедовга қарши жанг қилади

Тожикистонлик Муин Ғофуров Саид Нурмагомедовга қарши жанг қилади

Тожикистонлик UFC жангчиси Муин Ғофуров (18-5) \"UFC 294\" турнирида Саид Нурмагомедовга (17-3) қарши жанг киладиган бўлди. Хабарингиз бор, Ғофуров жаҳоннинг энг нуфузли промоушени билан шартнома имзолаганидан сўнг, битта жанг ўтказди ва унда Жон Кастанедага имкониятни бой бериб қўйганди.

Саид Нурмагомедов эса UFCда 8 та жанг ўтказишга улгурди ва уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. У сўнги жангини \"UFC Fight Night 222\" турнирида ЖАҚШ вакили Жонатан Мартинесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, \"UFC 294\" турнири 22 октябрь куни Абу-Дабида ташкил этилади ва унинг марказий жангида енгил вазн (70,3 кг) тоифаси чемпиони Ислом Махачев, бразилиялик 1-рақамли даъвогар ва собиқ чемпион Чарльз Оливейрага қарши реванш жангини ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.