"Локомотив" Суперлигага қайтди

Ҳозиргина Про-лиганинг 19-тури доирасидаги \"Хоразм\" - \"Қўқон-1912\" учрашуви якунланди. Унда ғолиб аниқланмади, 0:0. Шу орқали \"Қўқон-1912\" чемпионлик учун имкониятларини йўқотди.
Айни дамда турнир жадвали пешқадами бўлиб турган \"Локомотив\" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилади. Ушбу мавсумда пойтахт клуби ўзаро ўйинларда \"Қўқон-1912\"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб қилди. Шу орқали \"темирйўлчилар\" мавсум тугашига 3 тур қолганида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.
Энди чемпионлик учун \"Динамо\" ҳамда \"Локомотив\" кураш олиб боради. Агарда навбатдаги турда \"Қўқон-1912\" ўз майдонида \"Динамо\"ни мағлуб қилиб, \"Локомотив\" \"Машъал\" майдонида бир очкога эга чиқадиган бўлса, \"Локомотив\" чемпионликни расмийлаштиради.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













