UFC 294 турнири бонус соҳиблари аниқланди

UFC 294 турнири бонус соҳиблари аниқланди

Кеча Абу-Дабида UFC 294 турнири бўлиб ўтди ва мазкур кечанинг бонус соҳиблари ҳам эълон қилинди.

Унга кўра, марказий жангда Волкановскини нокаутга учратган Ислам Махачев 50 минг доллар мукафот пули билан тақдирланди.

Шунингдек, Муҳаммад Мокаев (Тим Эллиотни бўғиб қўйди), Саид Нурмагомедов (Муин Гофуровни гильотина услубида мағлуб этди)ва Икрам Алискеров (Уорри Алвесни нокаутга учратди) каби жангчиларга ҳам худди шундай суммада бонуслар тақдим этилди.

Кечанинг энг яхши жангиси учун бонус тақдим этилмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.