"Локомотив"га ўтиши кутилган футболчи "Насаф"да

Бир неча кун олдин \"Қизилқум\"ни тарк этган Ислом Кенжабоев \"Локомотив\"га ўтиши кутилган ва ҳатто навоийликлар устози \"Қўқон-1912\" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик. Бироқ футболчининг қарори ўзгарди.
Энди Ислом Кенжабоев \"Насаф\" вакилига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. У \"аждарлар\" билан 2025 йилнинг охиригача мўлжалланган шартномани имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Кенжабоев 2017-2021 йиллар қаршиликлар шарафини ҳимоя қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













