Ўзбекистон спорт делегацияси ОФК ва ФИФА раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон спорт делегацияси ОФК ва ФИФА раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон спорт делегацияси Саудия Арабистонида футбол оламининг йирик вакиллари билан учрашув ўтказди.

Дастлаб Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон ал-Халифа учрашув давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов билан Ўзбекистонга ташрифидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб, келгусида қатор нуфузли тадбирларни мамлакатимизда ўтказиш истаги борлигини маълум қилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ОФК ва ФИФА раҳбарияти билан учрашди

Футболимизда U17, U20, U23 тоифаларида тарбияланаётган истеъдодлар учун яратилаётган имкониятлар борасида ўзаро фикр алмашдилар. ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ҳам учрашув ташкил этилди. Унда Инфантино Ўзбекистонга ташриф унда ўзгача таассурот қолдирганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ОФК ва ФИФА раҳбарияти билан учрашди

Томонлар футзал бўйича Жаҳон чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик ҳамда миллий футбол марказининг барпо этилиши жараёни мавзуларида фикр алмашишди. Ўз навбатида, ФИФА раҳбари марказ қурилишида халқаро тажрибанинг қўлланилиши борасида ўз ёрдамини аямаслигини билдирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.