"Олимпик" Қозоғистон клубини иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди

"Олимпик" Қозоғистон клубини иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди

Хабарингиз бор, \"Олимпик\" жамоаси Тимур Кападзе бошчилигида Туркияда йиғин ўтказмоқда. Кеча жамоа Қозоғистон Премьер-лигаси вакили \"Қайсар\" билан назорат беллашувини ўтказди. Унда Алишер Одилов ва Руслан Жияновларнинг голлари \"Олимпик\"га ғалабани тақдим этди.

Назорат учрашуви, 26.12.2023
\"Олимпик\" - \"Қайсар\" 2:0
Голлар: А.Одилов, Р.Жиянов

\"Олимпик\": Ҳамидулло Абдунабиев, Акбар Абдурасулов, Александр Зевадинов, Аҳмадулло Муқумжонов, Амир Тўрақулов, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Фарруҳ Мухторов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов, Самандар Мавлонқулов (Руслан Жиянов, 30).

Заҳирадан тушганлар: Саидазамат Мирсаидов, Жаҳонгир Фозилов.

Эслатиб ўтамиз, \"Олимпик\" 23 декабрь куни ҳам айнан \"Кайсар\"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.