"Навбаҳор" клубини кимлар тарк этганини биласизми?

Самвел Бабаян бошқарувидаги \"Навбаҳор\" клубида ҳам ўзгаришлар юз беряпти. Таркибга янги ўйинчилар қўшиб олинаётгани билан бир қаторда йўқотишлар ҳам бор. Клуб матбуот хизмати \"Навбаҳор\"дан кетган ўйинчиларни расман эълон қилди.
Ҳозиргача ҳаммаси бўлиб 6 нафар ўйинчи клубни тарк этган. Булар - ҳимоячилар - Игорь Голбан, Шаҳбоз Жўрабеков, ярим ҳимоячилар – Остон Ўрунов, Жасурбек Яхшибоев ва Дониёр Абдуманнопов ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов.

\"Навбаҳор\" клуби ушбу футболчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.
Хабар бериб ўтганимиздек, ҳозирга қадар Абдуҳолиқов \"Бунёдкор\"га, Голбан эса \"Насаф\"га қайтди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













