Испания суперкубок финалида "Барселона" ва "Реал" тўқнаш келади

Саудия Арабистонида Испания суперкубоги бўлиб ўтмоқда. Ярим финалдан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Унда \"Реал\" \"Атлетико\"ни 5:3, \"Барселона\" эса \"Осасуна\"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Шу тариқа, Испания суперкубок финалида \"Эл-Классико\" гувоҳига айланамиз. Ўйин эса 14 январдан 15 январга ўтар кечасида бўлиб ўтади. Ушбу мавсум \"Барселона\" ва \"Реал\" Ла Лига доирасида тўқнаш келганди. Каталонияда бўлиб ўтган ўйинда мадридликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шуни ҳам таъкидлаш керак, ўтган йилги Испани суперкубок финалида ҳам бу икки клуб бир-бирига қарши майдонга тушиб, Хави шогирдлари кубокни илиб кетганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













