Қозоғистонга Арктика совуқлари яқинлашмоқда

Қозоғистонга Арктика совуқлари яқинлашмоқда

Фото: Tengrinews

Синоптиклар 13—15 январь кунлари Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Метеорологларнинг таъкидлашича, қишда Қозоғистон ҳудудида кучли қор ёғиши ортидан ҳаво ҳарорати совиб кетади.

Бугун Россиянинг Европа қисмини айланиб ўтаётган циклон дам олиш кунларига қадар Қозоғистон ҳудудининг катта қисми орқали Сибирга йўл олади. Аввалига Қозоғистон ғарбига, сўнгра қолган ҳудудларга ўтиб, Арктика совуқларини кучайтиради.

Шу муносабат билан республиканинг деярли аксарият қисмида қор ва бўрон ўрнини музлаш эгаллайди. Республиканинг ғарби, шимоли ва марказида ҳаво ҳарорати 25-30 даражагача, шарқда 15-20 даражагача, жанубда 5-15 даража совуққача пасаяди”, — дейилади хабарда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.