Грэм Арнольд: "Ўзбекистон ушбу мусобақадаги энг кучли рақибимиз"

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ва футболчи Харри Соутар матбуот анжуманида қатнашишди.
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Эртага яхши учрашув бўлади. Мусобақани ажойиб бошладик. Иккита учрашув ва гол ўтказмадик.
Харри Соутар
- Мураббийнинг гапларига қўшиламан. Гол ўтказмасликда давом этишга ҳаракат қиламиз.
- Митчелл Дюкнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз? Ўзбекистон терма жамоаси билан 2019 йилда ҳам тўқнаш келган эдингизлар. 2019 йилги Купер жамоаси ва ҳозирги Катанец жамоасида қандай фарқ бор деб ўйлайсиз?
- Митчелл Дюк жароҳатланган. Биз 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси билан дуч келганмиз. Биз ўшанда пенальтилар серияда рақибни мағлуб этгандик. Аммо орадан анча вақт ўтди ва жамоалар анча ўзгариб кетди.
- Дарвозамиздан гол ўтказмадик деб таъкидлаб ўтдингиз. Сизнинг футболдаги фалсафангиз ҳимоявий ўйинми? Ушбу режа билан қанчалик узоққа бора оламиз деб ўйлайсиз?
- Чемпионлик. Менинг фалсафам ҳужумкор футбол. Мен ҳимоявий ўйнаймиз демайман. Сабаби биринчи навбатда биз тартибли ўйин намойиш этишимиз керак. Биз тўп билан кўп муомала қиламиз. Статистикамиз бунинг исботи.
- Ўзбекистон терма жамоаси олдинги рақиблардан кўра кучлироқ. Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувда жамоангиз қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин?
- Ҳа, Ўзбекистон кучлироқ рақиб. Ўзбекистонда футболга катта инвестиция қилинмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этишди. U-23 терма жамоаси ҳам жуда кучли. Ўзбекистон давлати футболни ривожлантириб бормоқда. Мен эса фақат ўз жамоам ҳақида ўйлайман. Умумий қилиб айтсак бутун Осиёда футбол тўхтовсиз ривожланиб бормоқда.
- Австралия терма жамоаси ҳимоявий футбол тарафдори. Ўзбекистонга ҳам иккинчи рақам бўлиб ўйнаш қулай. Эртанги ўйин бироз зерикарли бўлишини тахмин қиляпман. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Биз ҳимоявий ўйнайдиган жамоа эмасмиз. Биз икки ой олдин Бангладешга қарши ўйнадик ва 7:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу ҳимоявий футбол эмас дўстим. Статистикага қаранг, биз рақиб жарима майдончаси ичида энг кўп пас ўйнаган жамоамиз. Фикрингизга мутлоқ қўшилмайман.
Харри Соутар
- Ўзбекистонлик қайси футболчининг ўйинини таҳлил қилиб чиқдинг. Бизда техник жиҳатдан жуда кучли футболчилар бор.
- Ҳа, Ўзбекистонлик ҳужумчилар анча кучли. Бироқ мен ўз ишимни қилишда давом этаман ва ҳеч қайси ўйинчини шахсан таҳлил қилганим йўқ.
- Жамоангиз кейинги босқичга чиқиб улгурди. Эртанги учрашувда таркибда катта ўзгаришлар қиласизми?
- Мен ушбу лавозимга биринчи маротаба келганимдан бери таркиб анча ўзгариб кетди. Шубҳасиз ўзгаришлар бўлади, аммо тез эмас. Кейинги жаҳон чемпионатида балки ишларман, балки йўқ. Бироқ авлодлар алмашинуви бу табиий ҳол.













