Рустам Ашурматов "Рубин"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Рустам Ашурматов "Рубин"ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Россия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган \"Краснодар\" - \"Рубин\" баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Дастлаб, 36-дақиқада Олусегун ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов орадаги ҳисобни тенглаштрирди.

Шу тариқа, РПЛ турнир жадвалини бошқариб келаётган \"Краснодар\" ўз майдонида очко йўқотди, қозонликлар эса 29 очко билан 6-поғонада бормоқда.

\"Краснодар\" – \"Рубин\" 1:1
Голлар
: 1:0 – 36 Олусегун, 1:1 – 90 Ашурматов.
\"Краснодар\": Сафонов, Петров (Волков, 14), Алонсо, Тормена, Оласа, Кади (Кривцов, 72), Пина, Сперцян, Жоао Виктор, Олусегун, Кобнан Дэвид (Баняц, 72).
\"Рубин\": Дюпин, Вуячич, Ашурматов, Грицаенко, Вада, Ломовицкий, Шабанхажай (Ранжелович, 73), Зотов, Йочич, Безруков, Даку.
Огоҳлантириш: Сперцян (66), Жоао Виктор (85), Алонсо (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.