"Динамо" клуби "Нефтчи" билан Жиззахдаги ўйин учун мухлисларга 9 та бепул автобус ажратади

\"Динамо\" жамоаси Суперлига 2-тури доирасида Жиззахда Фарғонанинг \"Нефтчи\" клубини қабул қилади.
Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда \"Динамо\" мухлисларининг Жиззахдаги ўйинга ташкилий тарзда бориб-келиши учун фан-клуб томонидан 9 та катта замонавий автобус қўйилган. Бу автобусларда мухлисларнинг фан-клуб ҳамроҳлигида бориб-келиши бепул бўлади.
\"Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни 10 март, якшанба куни соат 11:00 да \"Динамо\" стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (стадион кассаси) олдида йиғилишини сўраймиз. Автобуслар стадион ёнидан соат 12:00 га Жиззах шаҳрига жўнаб, ўйиндан кейин яна \"Динамо\" стадиони олдига олиб келиб қўяди. Жойлар чегараланган бўлиб, сафарга боришни хоҳловчи мухлислардан кечикмай келиш сўралади\", — дейилган клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, \"Динамо\" - \"Нефтчи\" ўйини Жиззахдаги \"Сўғдиёна\" марказий стадионида 10 март куни соат 17:15 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда \"Динамо\" мухлисларининг Жиззахдаги ўйинга ташкилий тарзда бориб-келиши учун фан-клуб томонидан 9 та катта замонавий автобус қўйилган. Бу автобусларда мухлисларнинг фан-клуб ҳамроҳлигида бориб-келиши бепул бўлади.
\"Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни 10 март, якшанба куни соат 11:00 да \"Динамо\" стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (стадион кассаси) олдида йиғилишини сўраймиз. Автобуслар стадион ёнидан соат 12:00 га Жиззах шаҳрига жўнаб, ўйиндан кейин яна \"Динамо\" стадиони олдига олиб келиб қўяди. Жойлар чегараланган бўлиб, сафарга боришни хоҳловчи мухлислардан кечикмай келиш сўралади\", — дейилган клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, \"Динамо\" - \"Нефтчи\" ўйини Жиззахдаги \"Сўғдиёна\" марказий стадионида 10 март куни соат 17:15 да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













