А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди

А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди
А Серия доирасида бўлиб ўтган \"Кальяри\" - \"Ювентус\" баҳсида дуранг қайд этилди.

Учрашувда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. “Кальяри” ўйинни фаол бошлади ва 30-дақиқага келиб, ҳисобни очди. Гаэтано пенальтини аниқ амалга оширди. 36-дақиқада Мина ҳам пенальтидан унумли фойдаланди. Биринчи бўлим “Кальяри”нинг устунли билан якун топди.

Иккинчи бўлим бошида эса “Ювентус” ўзига келиб олди. 61-дақиқада Душан Влаҳович ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 87-дақиқада эса Доссена автогол муаллифига айланиб, учрашув дуранг билан якунланишига сабабчи бўлди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Шомудоров 79-дақиқада ўз ўрнини Виолага бўшатиб берди.

Ушбу ўйиндан кейин \"Кальяри\" турнир жадвалида 13-ўринга чиқиб олган бўлса, \"Ювентус\" 3-поғонада қолди.

\"Кальяри\" – \"Ювентус\" 2:2
19 апрель, 23.45, «Сарденья»
Голлар
: 1:0 – 30, пенальти Гаэтано, 2:0 – 36, пенальти Мина, 2:1 – 61 Влахович, 2:2 – 87, автогол Доссена.

\"Кальяри\" – Скуффет, Мина, Хацидьякос (Ветеска, 87), Доссена, Ауджелло, Нандес (Дзаппа, 79), Макумбу, Сулемана (Прати, 46), Гаэтано (Дейола, 69), Лувумбу, Шомуродов (Виола, 79).
\"Ювентус\" – Шченсны, Данило, Бремер, Гатти, Камбьязо (Айлинг, 86), Веа (Маккенни, 68), Рабьо, Локателли (Милик, 74), Алькарас (Йылдыз, 46), Кьеза, Влахович.
Огоҳлантиришлар: Шченсны (35), Лувумбу (45+2), Веа (45+2), Бремер (48), Нандес (60).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.