Ўзбекистон U-23 жамоаси Янги Зеландияга қарши баҳс олиб боради

Ўзбекистон U-23 жамоаси Янги Зеландияга қарши баҳс олиб боради
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадаси олдидан Янги Зеландияга қарши машғулот ўйинида иштирок этади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон U-23 жамоаси Янги Зеландияга қарши баҳс олиб боради
Фото: “ЎФА”
Учрашув 18 июль куни Франциянинг Ница шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Тимур Кападзе шогирдлари Париж сафари олдидан Малига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Баҳслар 7 ва 10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллаб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди. Олимпия терма жамоаси финалда Японияга имкониятни бой берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.