Евро—2024. Австрия Польша устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Евро—2024. Австрия Польша устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг D гуруҳида Польша ва Австрия терма жамоалари 21 июнь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Траунер ҳисобни очди. 30-дақиқада эса Пиатек ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимни австрияликлар фаолроқ бошлади. 66-дақиқага келиб, Баумгартнер ажойиб ҳужумни гол билан якунлади. 78-дақиқада Марко Арнаутович пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Қолган дақиқаларда гол урилмади ва Австрия 3:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Евро—2024
2-тур

21 июнь, жума

Польша – Австрия 1:3
Голлар
: 0:1 – 9 Траунер, 1:1 – 30 Пиатек, 1:2 – 66 Баумгартнер, 1:3 – 78, пеналъти Арнаутович.
Польша: Шченсни, Давидович, Беднарек, Кивер, Франковски, Залевски, Зелинъски, Петровски (Модер, 46), Слиш (Гросиски, 75), Букса (Свидерски, 60), Пиатек (Левандовски, 60).
Австрия: Пенц, Пош, Траунер (Данзо, 59), Линхарт, Мвене (Прасс, 63), Забицер, Лаймер, Гриллич (Виммер, 46), Баумгартнер (Шмид, 81), Зайвалд, Арнаутович (Грегорич, 81).
Огоҳлантиришлар: Слиш (53), Виммер (56), Модер (62), Левандовски (64), Арнаутович (70), Шченсни (77).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.