Париж—2024. Ҳасанбой Дўстматов пуэрто-риколик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади

Париж—2024. Ҳасанбой Дўстматов пуэрто-риколик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.

-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов турнирдаги илк баҳсини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэл Лопесга қарши ўтказди.

Биринчи раунд Ҳасанбойнинг устунлиги билан якунланди—5:0. Иккинчи раундда ҳам Дўстматов ёш рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Учинчи раунд ҳам ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди ва Ҳасанбой 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Профессор” номи билан машҳур боксчи Дўстматов чорак финалда, 2 август куни қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши жанг қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.