Элдор Шомуродов: Мусобақадан аввал Остон ва Ҳусниддин билан гаплашиб олгандик

Элдор Шомуродов: Мусобақадан аввал Остон ва Ҳусниддин билан гаплашиб олгандик
\"Париж-2024\" футбол мусобақасида ўз иштирокини ўтказган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг ўзидаёқ иштирокини якунлади. Мазкур турнирдан сўнг термамиз етакчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Таклиф учун мураббийга раҳмат. Киришиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Сабаби, бу йигитларни ҳаммамиз анчадан бери таниймиз.

- Мусобақадан аввал Остон ва Ҳусниддин билан гаплашиб олгандик. Худо кўрсатмасин, бирор салбий натижа бўлса, танқид ва гап-сўзлар биринчи бўлиб бизга келиб тегарди. Учаламиз ҳам шуни ҳис қилган ҳолда ўйнадик.

- Барча ўйинларда жамоавий тарзда ажойиб ўйинлар ўтказдик. Бироқ яна ўша натижа борасида оқсадик.

- Катта мусобақаларга келаётганингизда албатта босим бўлади. Проффесионал футболчи доимо бунга тайёр бўлиши керак.

- Ҳа, яна \"Рома\"га қайтдим. Ҳозирча бирор жамоадан аниқ таклифлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.