Париж-2024: Медаллар жамғариш бўйича Хитой пешқадам. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Париж-2024: Медаллар жамғариш бўйича Хитой пешқадам. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бугун 3 август куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунги беллашувлари якунига етиб бормоқда.

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Хитой Халқ республикаси ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Чин юрти делегацияси ҳисобида 16 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза, жами 36 та медаль мавжуд.

Бу борада кучли учликда вазият бироз ўзгарди. Мезбон Франция бир поғона юқорилади ва 3-ўринга қайтди. Иккинчи поғонада эса АҚШ терма жамоаси бормоқда.

Ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бўлган Ўзбекистон делегацияси эса 29-ўринга тушиб кетди.
Париж-2024: Медаллар жамғариш бўйича Хитой пешқадам. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.