Шахмат Олимпиадаси. Шахматчиларимиз мусобақани ғалаба билан бошлади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди.
Ушбу мусобақада амалдаги чемпион сифатида қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси ўз юришини бошлади.

Фото: Uzchess
Мусобақанинг 1-турида эркаклар Ўзбекистон эркаклар жамоаси Trinidad ва Tobago билан, аёллар терма жамоаси эса Гаити билан баҳс олиб борди.
Илк раундда мусобақанинг 4-рақамида сараланган эркаклар жамоаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади — 3,5:0,5.
Ўзбекистон — Trinidad ва Tobago 3,5 : 0,5

Фото: Uzchess
Қизлар жамоасининг барча аъзоси ғалаба қозонишни уддалади.
Ўзбекистон — Гаити 4:0
Ушбу раундда йигитлар жамоасдан Жавоҳир Синдоров, қизлар жамоасидан Маржона Маликова заҳирада қолди.
Олимпиаданинг 2-тур учрашувлари бугун бўлиб ўтади. Унда эркаклар жамоаси Мисрга қарши дона суради. Қизлар жамоаси эса Ангола билан беллашади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ушбу мусобақада амалдаги чемпион сифатида қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси ўз юришини бошлади.

Фото: Uzchess
Мусобақанинг 1-турида эркаклар Ўзбекистон эркаклар жамоаси Trinidad ва Tobago билан, аёллар терма жамоаси эса Гаити билан баҳс олиб борди.
Илк раундда мусобақанинг 4-рақамида сараланган эркаклар жамоаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади — 3,5:0,5.
Ўзбекистон — Trinidad ва Tobago 3,5 : 0,5
- Нодирбек Абдусатторов - Жошуа Жонсон 1:0;
- Нодирбек Якуббоэв - Куинн Кабралис 0,5:0,5;
- Шамсиддин Воҳидов - Кевин Купид 1:0;
- Жаҳонгир Ваҳидов - Харпер Рян 1:0.

Фото: Uzchess
Қизлар жамоасининг барча аъзоси ғалаба қозонишни уддалади.
Ўзбекистон — Гаити 4:0
- Афруза Ҳамдамова - Роуз Сеин 1:0;
- Нилуфар Якуббоэва - Мерисена Кадеау 1:0;
- Умида Омонова - Жонет Давена 1:0;
- Нодира Нодиржонова - Кинеберли Дунат 1:0.
Ушбу раундда йигитлар жамоасдан Жавоҳир Синдоров, қизлар жамоасидан Маржона Маликова заҳирада қолди.
Олимпиаданинг 2-тур учрашувлари бугун бўлиб ўтади. Унда эркаклар жамоаси Мисрга қарши дона суради. Қизлар жамоаси эса Ангола билан беллашади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













