Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозонди

Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозонди
Фото: Uzchess
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

19 сентябрь куни мусобақанинг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда эркаклар терма жамоаси Сербия билан, қизлар жамоаси эса АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

Эркаклар терма жамоаси қийин баҳсда Сербияни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг уч аъзоси дуранг қайд этди ва ҳал қилувчи баҳсда Нодирбек Абдусатторов жуда катта тажрибага эга эканини исботлаб жамоа учун муҳим бўлган ғалабани олиб келди.

Ўзбекистон — Сербия 2,5:1,5
- Нодирбек Абдусатторов — Александр Предке 1:0;
- Нодирбек Якуббоев — Алексей Сарана 0,5 : 0,5;
- Жавоҳир Синдоров — Александар Инжич 0,5:0,5;
- Шамсиддин Воҳидов — Велимир Ивич 0,5 : 0,5.
Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозонди
Фото: Uzchess
Қизлар жамоаси эса афсуски 0,5 : 3,5 ҳисобида АҚШга ютқазди. АҚШ таркибида бўлган Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этмади.

Қизлар:

Ўзбекистон — АҚШ 0,5 : 3,5

- Афрўза Ҳамдамова — Вип Карриса 0:1;
- Нилуфар Якуббоева — Ирина Круш 0:1;
- Умида Омонова — Алисе Лее 0:1;
- Нодира Нодиржонова — Анна Затонски 0,5:0,5.
Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозонди
Фото: Chess
Ушбу ғалабадан сўнг амалдаги чемпионлар, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 2-ўринга кўтарилиб олди. 20 сентябрь куни Ўзбекистон жамоаси 8 турнинг барчасида ғалаба қозониб келаётган Ҳиндистон жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин принципиал аҳамиятга эга. Бундан аввалги мусобақада айнан Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба ўзбекистонликларга бош совринни олиб келганди.
Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозонди
Фото: Chess
8-турдаги мағлубият сабаб Ўзбекистон қизлар жамоаси 25-поғонага тушиб кетди, аммо юқори ўриндаги жамоалар билан фарқ катта эмас. Ўзбекистонлик қизларда юқори ўринларни эгаллаш учун имконият сақланиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.